• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Равшан Эрматов: «Аргентинанинг менга салбий муносабати ҳақидаги гаплар шунчаки миш-миш»

    Равшан Эрматов Uz24.uz нашрига берган интервьюсида қандай қилиб халқаро даражадаги реферига айлангани, Марадонадан ҳакамлик учун миннатдорлик изҳори олгани, #IrmatovBest акциясидан руҳлангани ва бошқалар ҳақида гапириб берди.

    Фото: uz24.uz

    Фото: uz24.uz

    Эрматов сўзларига кўра, 2002 йилда Ўзбекистонда ФИФА семинари бўлиб ўтган, ўшанда у кузатувчилар эътиборига тушиб, ФИФА ҳакамлари таркибига тавсия қилинган. «2003 йилда ёшлар жаҳон чемпионатида иштирок этганимдан сўнг, ЖЧ инструктор-ташкилотчилари диққатини тортдим», — деди у.

    Шундан сўнг 2007 йилда Швейцарияда ЖЧ — 2010 учун ҳакамлар танловига қатнашган. «У ерда шотландиялик инструктор менга жаҳон чемпионати арбитрлигига кўп ҳам умид қилмасликни айтган эди, — деб эслайди Эрматов ўша пайтларни. — Бироқ орадан уч йил ўтиб (жаҳон чемпионати учун ҳакамлар уч йил давомида танлаб олинади), жаҳон чемпионатига борадиган ҳакамлар рўйхатидан ўрин олганимни билдим».

    «Эрматов ўзи ким? У қаердан келган? Ўзбекистон қаерда ўзи?»

    2010 йилги Жаҳон Чемпионатидан аввал биз тўрт ой давомида тайёрландик. ФИФА ташкил қилган семинарларнинг барчаси тугагач, 6 июнь куни бутун ҳакамлик кенгаши йиғилди. Ўшанда Африка кенгаши вакиллари бизнинг бригадамиз очилиш учрашувини бошқаришини айтди. Аввалига ҳеч ким бунга тушунмай, жимгина ўтирди, бу янгиликни уч марта такрорлашганидан сўнг ҳамма ўрнидан туриб, бизни олқишлай бошлади.

    Эртаси куни эрталаб пресс-атташе менга бир даста газета келтириб берди. Уларда бизга аталган салбий фикрлар бор эди. Мақолалар «Эрматов ўзи ким? У қаердан келган? Ўзбекистон қаерда ўзи?» каби саволлар билан тўла эди. Матчда хатога йўл қўймаслигим жуда муҳим эди. Кейинроқ бизни турли ўйинларга белгилай бошлашди ва салбий фикрлар аста-секинлик билан ижобий томонга ўзгара бошлади.

    «Роббенни симуляциялар ҳақида огоҳлантиргандим»

    Ўйин давомида биз тўпдан 10 метр масофада бўлишимиз керак. Бир матчнинг ўзида 18 километргача масофани югуриб ўтамиз. Юрак сониясига 3 марта уради. Мана шундай режимда 90 дақиқа, баъзан 120 дақиқа ишлаймиз. Бу 2000 килокалорияни сарфлашимизни таъминлайди. Бу организм учун стрессдир. Шу билан бирга, югураётган пайтимизда футболчиларнинг барча ҳаракатларини кузатишимиз ва сониялар ичида қарор қабул қилишимиз керак. Жамоалар ўйинчиларини ҳам диққат билан ўрганамиз.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўйиндан икки-уч кун олдин барча матчларни қайта кўриб чиқамиз ва ҳар бир ўйинчининг хатти-ҳаракатларини ўрганамиз. Сўнгги пайтларда биз футболчилар томонидан кўплаб симуляцияларга гувоҳ бўлаяпмиз. Бу орада таъкидлашим жоиз, ЖЧ — 2014’да Коста-Рика ва Голландия ўйинига тайинланганимда, барча матчларни кўриб чиқиб, Арен Роббенни энг хавфли ўйинчи деб топдик.

    Матч олдидан мен Роббеннинг ёнига бордим ва унинг дунёдаги энг намунали футболчи эканлигини, барча футболчилар унга ўхшашга интилишини айтдим. «Одамлар сени голларинг, маҳоратли дриблингинг учун яхши кўришади, симуляцияларинг учун эмас», — дедим. Биринчи таймдан сўнг Роббен ёнимга келиб симуляция қилмоқчи бўлганини, бироқ мен ундан кўз узмаганимни айтиб ҳазиллашди. Мен кулиб юбордим. Агар у ўшанда симуляция қилишга уринганида иккинчи сариқ карточкани оларди ва кейинги матчга қўйилмасди.

    «Бизнинг хатойимиз туфайли голни ҳисоблашмади»

    2014 йилги жаҳон чемпионатида белгиланган оффсайд туфайли гол ҳисобга олинмаган эди. Швейцария — Эквадор ўйинининг 75-дақиқасида лайнсмен байроқни кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини эълон қилди. Мен ўшанда Баҳодирдан «Бунга аминмисан?» — деб сўрадим ва ижобий жавоб олдим.

    Биз хатолик бўлганини хаёлимизга ҳам келтирмасдан ўйинни давом эттирдик. Матч якунлангач, норвегиялик ҳакам биз хато қилганимизни айтди. Бахтимизга, ўйин дуранг натижа билан тугади ва бу жиддий оқибатларга олиб келмади.

    «Месси огоҳлантириш олганидан сўнг хатосини тушунди»

    Ҳакам сифатида майдонга тушганингда, «юлдуз»ларнинг у ерда ўйнаши ҳақида ўйламайсан. Бунда барча тенг бўлиши керак. Албатта ким хавфли ўйнаётгани, ким муаммо келтириб чиқариши мумкинлигини хаёлда тутиш керак. Бироқ ҳакам учун ҳар бир матчда оқ ва қизил формалардаги иккита жамоа ўйнайди холос. Месси билан ҳам худди шундай бўлди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Шуни қўшимча қилишим керакки, у инглиз тилида гаплаша олмайди, фақат испанчани билади. Мен эса испан тилида гапира олмайман. Шунинг учун унга хатоликлари ҳақида тушунтириб бера олмадим. Бироқ у огоҳлантириш олганидан сўнг ўз хатоларини тушунди.

     

    Жанубий Африка Республикасида 2010 йилги жаҳон чемпионати таассуротлари билан бўлишар экан, Равшан Эрматов Аргентина иштирокидаги ўйинлардан бири сўнгида терма жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Марадона майдонга тушиб, ҳакамлик учун миннатдорчилик тариқасида унинг қўлини сиқиб қўйганини ёдга олди. «Бунинг Аргентина мағлубиятидан кейин содир бўлганини ҳам ҳисобга олиб, у бизнинг ҳакамлигимиздан норози бўлмаганини хулоса қилиш мумкин, — деди у. — Шундай экан, Аргентинанинг бригадамизга нисбатан салбий муносабати ҳақидаги миш-мишлар ҳеч қандай асосга эга эмас».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шунингдек, Эрматов #IrmatovBest акцияси ҳақида Бразилияда эшитиб, боши кўкка етганини, кайфияти кўтарилиб, руҳланганини таъкидлади. «Бразилияда ҳам бу билан қизиқиб қолишди ва мендан мамлакатимизда ушбу акция билан боғлиқ нималар бўлаётгани ҳақида сўрай бошлашди, — деди у.— Ушбу акцияда қатнашганларнинг барчасига миннатдорчилик билдириб қоламан!»

    07.08.2014, 16:56   Изоҳ (0)   13427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Неймар ижтимоий тармоқларга жойлаган суратлари учун «Барселона» раҳбариятидан ҳайфсан олди

    05.08.2014, 12:51

    Миллиардер Алишер Усмонов «Арсенал» тарихида янги давр бошланаётганини эълон қилди

    05.08.2014, 09:02

    Истомин ва Дўстов АТP рейтингида юқорилади

    04.08.2014, 14:23

    Фрэнк Лэмпард ижара асосида «Манчестер Сити»да ўйнайди

    03.08.2014, 16:29

    «Спорт» телеканали Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларини трансляция қилмайди

    29.07.2014, 12:33

    Равшан Эрматов ФИФАнинг олтин медалига сазовор бўлди

    18.07.2014, 09:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.