19 август, сешанба куни тонгда аксилтеррочилик операцияси кучлари Луганскка ҳужум ҳақида эълон қилди. Тўхтовсиз давом этаётган отишмалар фонида Шаҳар кенгаши тинч аҳоли орасида қурбонлар борлигини маълум қилди, дея хабар берди Euronews.
Аввалроқ Марказий бозор ёниб кетган эди. Кечга бориб, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ахборот маркази аксилтеррорчилик операцияси кучлари Луганскнинг битта туманини озод этгани, марказда эса кўча жанглари давом этаётганини хабар қилган.
Донецк вилоятидаги Макеевка шаҳри ҳам Украина кучлари томонидан ўққа тутилган. Натижада уч киши ҳалок бўлиб, кўплаб одамлар яраланган. Шунингдек, кўпгина биноларга зарар етган. Хусусан, Макеевка темир йўл вокзали инфратузилмаси бузилган. Снарядлардан бири ёқилғи қуйиш шохобчасига келиб тушган ва ёнғин содир бўлган. Газ қувурлари ва электр узатиш симлари зарар кўрган.
23 август, шанба куни Киевга Германия канцлери Ангела Меркель ташриф буюрмоқчи. У Украина президенти ва бош вазири билан учрашади. Владимир Путин эса 26 август куни Минскда Божхона иттифоқи давлатлари билан биргаликда Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашув ўтказади.
Изоҳ (0)