АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида полициячи яна бир афро-америкаликни отиб ташлади, дея хабар берди Associated Press.
Таъкидланишича, ҳодиса полиция томонидан 18 ёшли қора танли ўсмир йигит ўлдирилганига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтаётган Фергюсон шаҳридан бир неча километр узоқликда содир бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳалок бўлган қора танли дўконни ўмарганликда гумон қилинган, қўлга олиш чоғида эса полициячига пичоқ билан ҳамла қилган.
«У тартибсиз ҳаракат қилди ва полициячиларни унга ўт очишга ундади», — деди полиция бошлиғи Сэм Дотсон.
Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Фергюсон шаҳрида 18-ёшли Майкл Браун исмли қора танли йигит полициячилар томонидан отиб ўлдирилди. Шундан сўнг шаҳарда оммавий намойишлар ва тартибсизликлар бошланиб кетган. Полиция уларга қарши резина ўқ ва кўзни ёшлантирувчи газ қўлламоқда.
Изоҳ (0)