Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган Чамэлун сафари-паркида Цзюйсяо лақабли катта панда 29 июль куни уч эгизакни дунёга келтирган эди. Айни пайтда бутун дунё уларни кузатишда давом этмоқда, дея хабар бермоқда Gazeta.ru.
Нашрнинг таъкидлашича, катта пандалар жуда камдан-кам ҳолларда кўпаяди, шунинг учун айни вазиятда сунъий уруғлантириш усулига мурожаат қилишга тўғри келган.
«Бу тарихда ягона омон қолган уч эгизак пандалар деб ҳисобланмоқда», — дейилади ҳайвонот боғи баёнотида.
Волун миллий табиий қўриқхонаси экспертлари фикрича, пандачалар ‘омон қолган’ деб ҳисоблаш учун ҳали жуда ёшдир. Бунинг учун жониворлар олти ойликка тўлиши керак. Бироқ мутахассислар улар айни пайтда ҳақиқатан ҳам ягона уч эгизак пандалар эканини тасдиқлади.
Изоҳ (0)