Хитой Фуқаролик маъмурияти вазирлигининг қайд этишича, мамлакат жанубида содир бўлган кучли ёмғир ва сув тошқини натижасида 27 дан зиёд киши ҳалок бўлган. 84 нафари ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Синьхуа агентлигининг шанба кунги ахборотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 18 киши Гуйчжоу, етти нафари Цзянси ва яна икки киши Фуцзянь провинцияларида ҳалок бўлган.
Душанбадан пайшанбагача Фуцзянь, Цзянси, Хунань, Гуандун, Сичуань, Гуйчжоу провинциялари ва Гуанси-Чжуан автоном ҳудудида ёғган кучли ёмғир натижасида 770 киши жабрланган. Уларнинг кўпчилиги — 379 нафари Гуйчжоу провинцияси аҳолиси бўлиб, у ерда 2000 дан зиёд турар жой ва 4,5 минг гектар донли экин ҳудуди харобага айланган.
Вазирлик берган маълумотларга кўра, мазкур ҳудуддаги сув тошқинидан келтирган иқтисодий зарар 2,28 миллиард юан (тақрибан 371 миллион доллар)ни ташкил қилади.
Изоҳ (0)