• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Балида америкалик сайёҳ аёлнинг бўлакланган жасади солинган жомадон топилди

    Индонезия полицияси даҳшатли ўлим ҳодисаси бўйича тергов ишларини олиб бормоқда. Бўлакланган аёл жасади Бали оролидаги меҳмонхоналардан бири ҳудудида жомадон ичидан топилган. Қотилликда гумон қилиниб аёлнинг 19 ёшли қизи ва қизнинг 21 ёшли дўсти ҳибсга олинди. USA Today хабар беришича, қўлга олинган қиз ҳомиладор бўлиб чиққан.

    Фото: vesti.ru

    Фото: vesti.ru

    Америкалик Шейла фон Визе-Мак исмли аёл мурдаси меҳмонхона ҳудудида тўхтаб турган такси юкхонасидан топилган. Жасад бўлакланган ва жомадонга жойланган эди. Даҳшатли топилмадан бир кун ўтиб, аёлнинг қизи ва унинг дўсти қўлга олинган. Гувоҳлар кўрсатмаларидан келиб чиқиб, ҳуқуқ муҳофазачилари уларга айблов эълон қилди.

    Полиция маълумотига кўра, ёшлар такси чақиришган, машина етиб келгач, юкхонага жомадон ортишган. Улар ҳайдовчидан кутиб туришни сўрашган, бироқ шу билан қайтиб келишмаган. Меҳмонхона соқчилари зиналарда қон изларини кўриб, ҳайдовчига тўғри полиция участкасига боришни таклиф қилишди. У ерда полициячилар жомадонда ўлдирилган аёл қолдиқларини топишган.

    Ёшлар полицияга келтирилгач, улар аёлнинг қандайдир ўғрилар томонидан ўлдирилганини айтишган. Бироқ таксичи ва меҳмонхона ходимлари бошқача кўрсатмалар берган.

    Кейинроқ маълум бўлишича, 62 ёшли америкалик аёл ва унинг қизи меҳмонхонага 9 август куни етиб келган, йигит эса икки кундан сўнг келган. Йигит ва аёл ўртасида жанжал содир бўлган, бу меҳмонхона фойесидаги видеокузатув камерасига муҳрланган.

    Аёлнинг жасадини экспертизадан ўтказган мутахассислар унинг ўлим олдидан тана жароҳатлари олганини аниқлашди. Билагидаги чандиқлар ва синган тирноқлари унинг қотилга қаршилик кўрсатганидан дарак бериши айтилди.

    Пировардида қиз онасининг ўлганини тасдиқлади, бироқ ўлим сабабини айтишдан бош тортди. У Балига онаси билан 4 август куни келгани ва бошқа меҳмонхонага тушгани маълум бўлди. Нима учун меҳмонхонани алмаштиришгани ҳақида ҳам қиз сўзлаб бермади. Унга маҳаллий адвокат ёлланди. Йигит эса АҚШдан ўзининг ҳуқуқшуноси келишини айтди. Ҳуқуқ муҳофазачилари сўзларига кўра, ёшлар терговга кўмак бериш истагида эмас ва кўп саволларга жавоб қилишдан бош тортмоқда.

    Шу билан бирга, Чикаго полицияси она ва қиз яшаган уйга 2004—2013 йиллар давомида 86 марта чақирув бўйича боргани аниқланди. Чақирувлар кўпинча маиший жанжаллар, одам йўқолиши  ёки майда ўғриликлар бўйича бўлган. Уларнинг ҳеч қайси бири ҳибс билан тугамаган. Қурбоннинг танишлари журналистларга у ва қизи ўртасида доимий келишмовчиликлар бўлиб турганини айтиб берди.

    17.08.2014, 09:54   Изоҳ (0)   10388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эбола безгаги эпидемиясига қарши кураш учун ярим йил вақт кетиши хабар берилди

    16.08.2014, 12:30

    Грузия собиқ президенти Саакашвилига ички давлат қидируви эълон қилинди

    16.08.2014, 10:30

    Малайзияда банк ходимаси йўқолган «Боинг» йўловчилари ҳисобидан пул ўғирлади

    15.08.2014, 15:44

    Путин Россияни ташқи дунёдан ажратиб қўймасликка ваъда берди

    15.08.2014, 15:06

    «Луганск халқ республикаси» раҳбари истеъфога чиқди

    15.08.2014, 14:48

    Японияда динозаврнинг 100 миллион йил аввал яшаган янги тури кашф қилинди

    15.08.2014, 13:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади




    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЖАР парламентига президентга ишончсизлик вотуми тўғрисидаги қарор лойиҳаси киритилди

    Дунё | 22 июл, 21:35

    Реклама | 22 июл, 21:00

    Мўғулистонда 1800 йиллик қабр топилди

    Дунё | 22 июл, 21:20

    Смартфонлар 13 ёшдан кичик қизлар руҳияти учун жуда хавфли — тадқиқот

    Дунё | 22 июл, 21:00

    “Реал” “Арсенал” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 22 июл, 20:51

    Обама кўрсатма бериш учун АҚШ Конгрессига чақирилиши мумкин

    Дунё | 22 июл, 20:45

    Ўзбекистон иқтисодиёти ярим йилда 7,2 фоизга ўсди

    Иқтисодиёт | 22 июл, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.