БМТ экспертлари АҚШдаги оммавий ирқий дискриминация ҳақида маълумотларни эълон қилди. Халқаро таҳлилчилар афро-америкаликлар ва бошқа этник озчиликлар ижтимоий соҳадаги хизматлардан фойдаланишда қийинчиликка учрашини аниқлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Российская газета» хабар берди.
«Ирқий дискриминацияга чек қўйиш бўйича қўмита аъзолари АҚШда маҳбусларда тиббий препаратларни синаб кўриш, турмаларда озчиликка тегишли аёлларни мажбуран стерилизация қилиш, оқ бўлмаган аҳолига нисбатан полиция томонидан мансабнинг суиистеъмол қилиниши каби ғайриинсоний усуллар қўлланилишини қайд этишди», — дейилади Россия ТИВ хабарида.
Халқаро кузатувчилар Фергюсон шаҳрида афро-америкалик ўспириннинг полиция томонидан ўлдирилганига алоҳида эътибор қаратишди. Бу ҳодиса оммавий тартибсизликларни келтириб чиқарган.
«Америкалик шерикларимизга бошқа давлатларга шубҳали тажрибаларини мажбурлаб ўтказгандан кўра, ўз мамлакатларидаги тартибга кўпроқ эътибор беришни маслаҳат қилиш истагидамиз», — дея қўшимча қилишди вазирликдагилар.
Изоҳ (0)