Германия Федератив Республикаси разведкаси АҚШ давлат котиби Жон Керрининг телефон суҳбатини тасодифан тутиб олди, дея хабар берди «РИА Новости» Германия ОАВларига таяниб.
Аниқланишича, Керрининг суҳбати 2013 йилда у сунъий йўлдош телефони орқали гаплашаётган вақтда Германия Федерал разведка хизмати томонидан ёзиб олинган. Spiegel нашри ёзишича, суҳбат умуман бошқа операцияни ўтказиш доирасида тасодифан ёзиб олинган.
Нашрнинг эслатишича, Германия томонидан юқори мансабли америкалик сиёсатчиларнинг «тасодифан» тингланиши билан боғлиқ бундай воқеа 2012 йилда ҳам содир бўлган. Ўшанда амалдаги АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва БМТнинг ўша пайтдаги бош котиби Кофи Аннан суҳбати ёзиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида АҚШ махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилишда гумон этилган икки нафар Германия фуқароси фош қилинган эди. Шундан сўнг Американинг ГФРдаги элчихонаси қошидаги АҚШ қароргоҳи раҳбари мамлакатдан чиқариб юборилган.
Изоҳ (0)