Владимир Путиннинг Қримга хизмат сафари давомида Давлат Думаси депутатлари олдида сўзлаган нутқининг асосий мавзулари Қрим тақдири, Украина жануби-шарқидаги низолар, Россиянинг ташқи сиёсати йўналиши, ундаги энг аҳамиятли жиҳатлар ва унинг хавфсизлигидан иборат бўлди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Россия етакчиси ярим оролнинг забт этилиши билан боғлиқ айбловни рад этди. Бунда гап халқ хоҳиши ҳақида бораётганини айтиб, бу масала қайта кўриб чиқилмаслигини таъкидлади.
Путин Қримга алоҳида ҳарбий гуруҳни жойлаштириб, Россия армиясини дунёда ўхшаши йўқ яроғлар билан қуроллантириш режаларини ошкор қилди.
Президент Украинада қон тўкилишини тўхтатиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишга ваъда берди, шунингдек Россиянинг ташқи дунёдан узиб қўйилишига қарши гапирди.
Изоҳ (0)