Жорий йилнинг январь ойида алкоголь ва гиёҳванд моддадан маст бўлган ҳолда машина ҳайдагани боис қўлга олинган Жастин Бибернинг иши бугун, 13 август куни тугатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Miami Herald нашри хабар бермоқда.
Ўз айбини тан олган канадалик поп-ижрочи суд қарорига мувофиқ 12 соатлик ғазабни бошқариш курсига қатнашиш, судья томонидан белгиланган жарималарни тўлаш ва 50 минг доллар миқдорида хайрия ишларини амалга оширишга мажбур бўлади.
Шунда алкоголь ва гиёҳванд моддадан маст бўлган ҳолда машина бошқарганлик айблови хонандадан олиб ташланиб, Бибер фақат тезлик оширганлиги ва эҳтиётсизлик билан ҳайдагани учун жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, Жастин Бибер 23 январга ўтар кечаси Майами-Бич шаҳрида сариқ Lamborghini автомобилида Ferrari ҳайдовчиси — Ҳалил Шариф исмли реппер билан кўча пойгасини уюштирган.
Полиция ходимлари томонидан қўлга олингач, Бибер пиво ва марихуана, шунингдек, яна бир қанча гиёҳванд модда таъсирида бўлганини тан олган. Ҳалил Шарифга ҳам гиёҳванд модда таъсирида автомобиль бошқарганлик айблови қўйилган.
Изоҳ (0)