Москва метросининг Замоскворецк линияси ҳудудида ҳаракат тўхтатилди. Бунга рельсга одам тушиб кетгани сабаб бўлди, дея хабар берди Gazeta.ru.
«‘Домодедово’ метро бекатида йўловчи тушиб кетгани сабабли кучланиш олиб ташланди», — дейишди Москва транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ахборот марказидагилар.
Россия Ички ишлар вазирлиги Москва шаҳар бошқармаси хабарига кўра, рельсга тушиб кетган киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)