Американинг Калифорния штатида яшовчи 46 ёшли Николас Ҳолзер ўз ота-онаси ва фарзандларини совуқ қурол билан ўлдирганини тан олди, дея хабар берди CBS телеканали.
Шов-шувли қотиллик 30 минг кишилик аҳолига эга Голет шаҳрида содир бўлди. Полиция вакиллари Ҳолзернинг уйида унинг ота-онаси ҳамда 10 ва 13 ёшли икки ўғлига тегишли мурдаларни топган, Ҳолзер ҳибсга олинган.
Тергов чоғида у ўз қариндошларини «бурч юзасидан» ўлдирганини айтган. Қотил берган бошқа маълумотлар ошкор қилинмаяпти.
Телеканал хабарига кўра, Ҳолзер ўз ота-онасининг уйида етти йилдан буён яшаб келган. Бу вақт ичида полицияга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни қизиқтириши мумкин бўлган ҳодисалар ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган. Ҳолзер бунгача судланмаган.
Полиция ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.
Изоҳ (0)