Украина Олий Радаси ялпи мажлисда мамлакат ҳудудида терроризм ва айирмачиликни қўллаб-қувватлаётган шахсларга нисбатан санкциялар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Санкциялар Россия ва бошқа мамлакатлардаги 172 нафар жисмоний шахс ва 65 юридик шахсга қарши қўлланилиши мумкин. Жами 30 хил турдаги санкциялар тайёрланган бўлиб, украин ҳукумати давлатлар, жисмоний ва юридик шахслар активларини блоклаб қўйиши, савдо операцияларини чеклаши, молиявий мажбуриятларни бажаришни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Изоҳ (0)