Жанубий Лондонда яшовчи аёл Буюк Британиядаги биринчи клонлаштирилган ит эгасига айланди, дея хабар берди Daily Mail.
Мини-Винни лақабли такса 12 ёшли Винни тери ҳужайраларидан клонлаштирилган.
Клонлаштириш ишлари Жанубий Кореядаги лабораториялардан бирида олиб борилди. «Мини-Винни Виннининг ёшлигига тўлиқ ўхшайди, — таъкидлади 29 ёшли британиялик аёл. — Ҳақиқий мўъжиза рўй берганига ишонгим келмаяпти».
Итни клонлаштириш 90 минг доллар атрофида туради, бироқ ит эгаси махсус танловда ютиб чиққани учун бир тийин ҳам харажат қилгани йўқ.
Изоҳ (0)