Саудия Арабистони Исроилнинг ҳарбий операциялари чоғида вайрон қилинган Ғазо сектори учун 580 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазирига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Қирол фармойишига мувофиқ, маблағнинг 80 миллион доллари фаластинликларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун, 500 миллион доллари секторни қайта тиклаш учун йўналтирилади.
Ар-Риёднинг фикрича, Исроилнинг асосий мақсади «Фаластиндаги ҳаётни таг-томири билан йўқ қилиш»га эришишдир. «Исроилни жавобгарликка тортмасак, у ўз мақсади йўлидан оғмайди», — дея таъкидлади вазир. У араб давлатлари Ғазо секторидаги қарама-қаршиликка бутунлай чек қўйишга эришиш йўлида бирлашиши кераклигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)