12 августдан 13 августга ўтар кечаси самода катта мушакбозликни ёдга солувчи ҳолат кузатилади. Бу вақтда Ер Персеидлар — Свифт-Туттль кометаси (думли юлдузи) орбитасига ўхшаш орбитада ҳаракатланувчи метеоритлар оқими билан тўқнашади, деб хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
Россия Фанлар академияси астрономия институти (РФААИ) берган маълумотларга кўра, мазкур оқимда соатига 100 метеорит учиши кутилмоқда. «Улар бир-бирининг ортидан бир неча сониядан бир неча дақиқагача бўлган фарқ билан учади», — деди институт ходимлари.
Фазонинг Персей юлдузлар туркумидаги метеоритлар «учиб чиқадиган» қисми Москва вақти билан 22:00 (Тошкент вақти бўйича 23:00)да осмоннинг шимоли-шарқи — Ойдан 30 градус чапроқда жойлашади.
Маълумот учун, персеидлар — қадимги даврлардан буён кузатиладиган «метеорит ёмғирлари» бўлиб, бунда метеорит қисмлари секундига 59 километр тезликда Ер атмосферасига кириб келади.
Изоҳ (0)