Владимир Путин Еврокомиссия раиси Жозе Мануэль Баррозу билан телефон суҳбатида Россия Қизил Хоч Халқаро Қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда Украинага гуманитар конвой юбораётганини айтди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Айни пайтда NATO бош котиби Андерс Фог Расмуссен Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганини тахмин қилмоқда.
«Биз Россиянинг гуманитар операция ниқоби остида ушбу ҳужумга баҳона ишлаб чиқаётганини кузатаяпмиз», — деди у.
Аввалроқ Украина Миллий хавфсизлик хизмати Россия Украина билан чегарасида қуролли кучларини кўпайтиргани ҳақидаги маълумотларни келтирган эди.
Изоҳ (0)