Туркиялик машҳур тадбиркор Нури Гурал беш ёшли қизининг ўзбекистонлик энагасини маълум муддатга йўқ бўлиб қолгани учун урди. Бу ҳақда Hurriyet Daily News хабар бермоқда.
Дилноза Исматова дўстларидан биридан олган қарзини тўлаш учун Нури Гуралнинг қизи билан уйдан чиқиб кетган. У телефонида етарли маблағ бўлмагани боис қизнинг оила аъзоларига чиқиб кетаётганини маълум қила олмаган.
Дилноза уйга қайтиши билан Гурал энаганинг тушунтиришига ҳам қулоқ солмай, уни мушти ва темир таёқ билан урган.
«Уйга келиб, қизимни топа олмагач, уни ўғирлаб кетишди, деб ўйладим. Қайтиб келганида эса, ўзимни йўқотиб қўйдим», — дейди Гурал. Шифохона ходимлари ҳам энаганинг уришганини тасдиқлади.
Икки тараф ҳам бир-бирининг устидан полицияга шикоят билан мурожаат қилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)