АҚШда суд қарори билан McDonald’s компанияси вафот этган икки ўсмирнинг оиласига 27 миллион доллар товон тўлаши керак бўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Америка корпорацияси Техас штатидаги Хьюстон шаҳри яқинида жойлашган тамаддихоналаридан бирида хавфсизликни паст даражада таъминлаганликда айбланмоқда. Суд фикрига кўра, айнан мана шу нарса ўспиринларнинг ўлимига сабаб бўлган.
2012 йилнинг февралида 18 ёшли талаба йигит — Дентон Жеймс Уорд McDonald’s яқинида оломон томонидан дўппослаб ўлдирилган. Уни шифохонага етказмоқчи бўлган қиз — 19 ёшли Лорен Бейли Крисп эса йўлда ҳалокатга учраган.
Суд McDonald’s’га Уордлар оиласига 16 миллион доллар, Крисплар оиласига эса 11 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади.
McDonald’s вакиллари суд қароридан норози эканликларини, шикоят аризаси беришларини айтди.
Изоҳ (0)