Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден Россияда вақтинчалик бошпанага эга бўлиш учун ҳужжатларни тақдим этди. 31 июль куни унга аввал берилган ҳужжат муддати тугайди, дея хабар берди Lifenews.
«Эдвард ҳали ҳам Россия ҳудудида, биз вақтинчалик бошпана учун зарур ҳужжатлар тўпламини топширдик», — деди унинг адвокати Анатолий Кучерена.
Эслатиб ўтамиз, Сноуден 2013 йил 16 июль куни Россия Федерациясининг Федерал миграция хизматидан расмий тарзда вақтинчалик бошпана сўраган ва бир йиллик муддат билан вақтинчалик бошпана олган эди.
Изоҳ (0)