Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

ЮКOС собиқ раҳбари Михаил Ходорковский халқаро ҳакамлар судининг ҳукмини маъқуллади, унга кўра, Россия компаниянинг собиқ акциядорларига 50 миллиард доллар тўлаши керак.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«РИА Новости» ёзишича, Гаагадаги ҳакамлар суди ЮКOС собиқ акциядорлари фойдасига улар талаб этган 114 миллиард доллар ўрнига, 50 миллиард доллар ҳукм қилиб, уларнинг даъволарини қисман қондирди.

Ходорковский суд ишида томонлардан бири сифатида иштирок этмагани, суд жараёни якунлари бўйича ҳеч қандай молиявий даромад олмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга у натижадан қониқиш билдирди.

2006 йилда Москва ҳакамлар суди солиқ органи аризаси билан ЮКOСни банкрот деб эълон қилган, унинг асосий активлари «Роснефт»га ўтган эди. ЮКOС собиқ акциядорлари Гаага судига мурожаат қилиб, компания мажбуран тортиб олингани учун товон пули талаб қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар