Ҳиросимага ядро бомбаси билан ҳужум қилган «Энола Гей» самолёти экипажининг охирги аъзоси АҚШда 93 ёшида вафот этди, дея хабар берди Daily Telegraph.
Теодор Ван Кирк Жоржия штатидаги қариялар уйида табиий сабабларга кўра кўз юмди. Бомбардимон вақтида у 24 ёшда бўлган. «У уруш қаҳрамони сифатида эътироф этилганини биламан, бироқ биз ҳаммамиз уни ажойиб ота сифатида танирдик», — деди Ван Киркнинг ўғли.
2005 йилда берган интервьюсида Ван Кирк уруш тажрибаси унга жанглар ва ядро бомбалари бирор нарсани ҳал қилишда фойдасиз эканлигини исботлаганини айтган эди. «Ердаги барча қуроллар йўқ қилинишини истар эдим», — деган эди у.
1945 йил 6 август куни «Энола Гей» бомбардимончи самолёти тротил эквиваленти 20 минг тоннага тенг атом бомбасини Ҳиросимага ташлайди. У шаҳар устидан 580 метр баландликда портлайди. Натижада 66 минг киши ҳалок бўлади, яна 69 минг нафар киши яраланади.
Изоҳ (0)