Фарғона тумани Чимён қишлоғидаги деҳқон бозорида гўшт, сут, балиқ маҳсулотлари павильонлари янгидан барпо этилди. Озиқ-овқат, қуруқ мева, иссиқ нон, ҳунармандчилик буюмлари билан савдо қиладиган замонавий дўконлар қад ростлади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш учун ҳам барча қулайликлар яратилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда хусусий мулкчилик шакли йўлга қўйилди, эркин савдога кенг йўл очилди ва бозорларимиз қайта чирой очди, — дейди ‘Чимён’ қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Илҳомжон Мансуров. — Деҳқон бозори мустақиллигимизнинг йигирма уч йиллик байрами арафасида қишлоқ аҳли учун муносиб туҳфа бўлди».
Шунингдек, у деҳқон бозорида сотувчилар учун ҳам, харидорлар учун ҳам барча шароит яратилгани, кенг, шинам, озода павильон ва дўконлар ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига тўла жавоб беришини таъкидлади. «Аҳоли керакли маҳсулотларни мана шундай кўркам, замонавий бозордан нисбатан арзон нархларда харид қилаётганидан жуда мамнун», — деб қайд этди Илҳомжон Мансуров.
Замонавий деҳқон бозорининг очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.
Изоҳ (0)