Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва олиб кетиш тизими жорий қилинмоқда. Янги тартиб ҳукуматнинг 15 июлдаги қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва чиқариб кетиш қоидаларида назарда тутилган. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Тасдиқланган қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча истеъмолчилар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади. Истеъмолчилар қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида бир марталик пакетлар ёрдамида дастлабки саралашни амалга оширади. Бунда пластмасса, металл, шиша, қоғоз ҳамда қайта ишланмайдиган биологик ва бошқа чиқинди турлари алоҳида қилиб ажратилади.
Ахлат йиғиш пунктлари алоҳида турдаги чиқиндилар учун турли ранг, ёзув ва белгиларга эга махсус контейнерлар билан жиҳозланади.
Қоидалар қаттиқ маиший чиқиндиларнинг кўчалар, ариқлар, сув йўллари ҳамда ҳаракатланаётган транспорт воситаларидан пиёдалар йўлакларига ташланишини тақиқлайди.
Изоҳ (0)