Савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлик бўйича Туркманистон-Ўзбекистон биргаликдаги комиссиясининг ўнинчи мажлиси 31 июль куни Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Туркманистон бош вазири ўринбосари Полвон Таганов ҳукумат мажлисида ушбу комиссия мажлисига тайёргарлик ҳақида ҳисобот берди.
«Кун тартибига савдо, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, илм-фан, техника, маданият, спорт, туризм ва бошқа соҳалардаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари масалалари киритилади», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, тегишли вазирликлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ва Туркманистон делегациясининг қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташрифи режалаштирилган.
Изоҳ (0)