Хитой Ўзбекистондаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун умумий қиймати 2 670 000 га тенг 740 та махсус компьютер, аудиосинфлар учун қурилмалар, эшитиш қобилияти паст бўлганлар учун 28 та махсус ускуна, Брайл тизимидаги ёзув машинкаларини республикадаги 87 та мактаб-интернатларга етказиб беради. Бу ҳақда Anhor.uz хабар берди.
Бундан ташқари, Хитой ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигига 300 минг долларлик компьютер техникаларини беғараз ёрдам сифатида тақдим этади.
Яна бир лойиҳа доирасида эса Хитой республика ички ишлар органларини 1,5 миллион долларлик техник ускуналар билан жиҳозлайди.
Изоҳ (0)