АҚШ муваққат ишлар вакили Филип Казнет Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити муносабати билан табриклади. Табрик матни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси расмий сайтига жойланди.
«Америка Қўшма Штатлари халқи ва Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан Ўзбекистондаги барча мусулмонларга Рамазон ҳайити муносабати билан энг илиқ тилакларимни йўллайман», — дейилади табрик хатида.
«Ўтган муборак ойда, шукроналик ва марҳамат онларида, миллионлаб америкалик мусулмонлар бутун дунёдаги оға-инилари ва опа-сингиллари каби ўз-ўзини поклаб, дуо ва хайр-эҳсонлар қилишди», — дея таъкидлади АҚШ вакили.
Филип Казнет ўз қутлов мактубига якун ясар экан, келгуси йилларда ҳам барчага бардавом тинчлик, туганмас бахт ва мустаҳкам соғлик тилаб қолди.
Изоҳ (0)