Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия чегара идоралари ходимларининг фарзандлари Қирғизистонлик чегарачилар болалари билан биргаликда Иссиқкўл баланд тоғ курорт кўли қирғоғида жойлашган «Дзержинец» болалар соғломлаштириш марказида дам олади. Бу ҳақда Қирғизистон чегара идораси матбуот хизмати раҳбари Гулмира Борубаева сўзларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу лойиҳа Бишкекдаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кўмагида Қирғизистон давлат чегара хизмати ташаббуси билан ташкил қилинган.
Оромгоҳ фаолияти дастуридан Иссиқкўл вилоятидаги тарихий қадамжоларга экскурсиялар, теплоходда саёҳат ва бошқалар ўрин олган.
Матбуот хизматидагилар хабар беришича, 24 июль куни ўзбек томони таклифи билан Қирғизистон чегара вакилларининг фарзандлари Самарқандда дам олиб келишган.
Изоҳ (0)