ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида Исроил билан янги 24 соатлик гуманитар сулҳ тузишга рози бўлди. Бу ҳақда, Reuters ахборотига кўра, ҳаракатнинг расмий вакили Sami Абу Зуҳрий маълум қилган, деб хабар берди «Кун».
«БМТнинг таклифига жавобан, ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб, қаршилик фракциялари орасида 27 июль, якшанба куни соат 14:00да (Тошкент вақти билан 16:00да) бошланадиган 24 соатлик гуманитар сулҳни маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилинди», – деди у.
Аввалроқ, Исроил мудофаа вазирлиги Исроил ҳудудига қарата амалга оширилаётган ракета зарбалари сабаб, Ғазо секторидаги ҳарбий операцияни қайта бошлаш ҳақида қарор қабул қилганди.
Изоҳ (0)