Россияпараст айирмачи Екатерина Пархоменко ўзининг Instagram’даги саҳифасига косметик воситалар акс этган расмларни жойлади. Маълум бўлишича, улар Украина шарқига қулаб тушган Малайзиянинг «Боинг» самолёти қолдиқлари орасидан ўғирлаб олинган. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.
«Амстердамдан, аниқроғи даладан келтирилган тушь», — дея муаллиф расмни изоҳлади.
Постга билдирилган изоҳларда ундан тушни қаердан олганини сўрашганида, у «унинг таниши, мародёр берган»ини ёзди. Шундан сўнг у Instagram фойдаланувчилари томонидан бу қилиғи учун норозиликка учради.
Кўпгина хориж ОАВлари ва блоггерлар Екатеринанинг пости ҳақиқатга тўғри келишини тасдиқлади, унинг Торез шаҳрида яшаши аниқланди.
Суратлар интернетда катта шов-шувга сабаб бўла бошлагач, Екатерина ўз саҳифасини ўчириб ташлади. Бироқ кўп ўтмай, унинг Instagram аккаунти хакерлар томонидан қайта очилиб, янги расмлар билан «бойиди».
Изоҳ (0)