2012 йил 23 июлда Қуёшдан тарқалган плазмали иккита булут Ерга жуда яқин масофада учиб ўтган. Бу ҳақда NASA’нинг маърузасида маълум қилинди. Агарда ҳодиса бир ҳафта аввал содир бўлганида ушбу булут қайтариб бўлмас оқибатларни келтириб чиқарган бўлар эди.
«Российская газета» ёзишича, коронал масса ажралмаси деб аталаётган ушбу нарса ҳалокатли техник оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Булутдан тарқалаётган магнит майдони Ердаги барча электрон коммуникацияларни ишдан чиқариб, америкалик экспертлар таъкидлаганидек, цивилизацияни бир неча аср орқага қайтарган бўлар эди. Булут келтирган зарар тахминан икки триллион долларни ташкил этиши мумкин эди.
2012 йил ёзида содир бўлган қуёш бўрони сўнгги 150 йил ичидаги энг кучлиси бўлган эди. У 1859 йилдаги «геомагнит супербўрони» билан тенглаштирилди. Ўшанда Европа ва Шимолий Америкадаги телеграф тизими тўхтаб қолган эди.
Изоҳ (0)