Хитой ҳукумати Ўзбекистонга ўпкани сунъий равишда вентиляция қилувчи 160 қурилмани бепул тақдим этади. Бу ҳақда «Анҳор» хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли Қарорида қайд этилганидек, лойиҳа доирасида Ўзбекистонга яна 500 та компрессор берилади. Бу қурилма ва компрессорлар Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларига топширилади.
Маълум бўлишича, лойиҳа борасида ўзаро келишувга эришилган бўлиб, ҳозирда у ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳани молиялаштириш учун Хитой ҳукумати икки миллион доллар ажратади.
Изоҳ (0)