Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 июлдаги фармони билан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига Даврон Ҳидоятов тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Gazeta.uz ёзишича, қўмитанинг янги раҳбари бунгача JV Man Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида бош директор бўлиб ишлаган.
Рақобат қўмитасининг аввалги раҳбари Азиз Абдуҳакимов Президентнинг 8 июлдаги фармони билан меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимига тайинланган.
Изоҳ (0)