Ўзбекистонлик Opera Mini браузери фойдаланувчилари мобил интернетдан 2014 йил бошидан ҳар ойда ўртача 700 минг доллар тежамоқда. Бу ҳақда Opera Software компанияси маълумотларига таяниб UzDaily хабар берди.
Ҳисоб-китоб Ўзбекистонда Opera Mini фойдаланувчиларининг юз фоизи интернет-трафикка мегабайт бўйича тўлашини назарда тутиб қилинди. Тежаш ҳажми эса Opera Mini фойдаланувчилари томонидан тежалган веб-трафика миқдори, шунингдек 1 Гб учун 9 доллар деб белгиланган ўртача бозор нархидан келиб чиқиб ҳисобланди.
Шу тариқа, 2014 йилнинг биринчи олти ойида ўзбекистонлик Opera Mini фойдаланувчилари мобил интернет бўйича 4,2 миллион доллар тежаб қолишди. Бундай тежамкорликка Opera Mini’да мавжуд бўлган маълумотларни сиқиш технологияси ёрдамида эришилди. У етиб келаётган файлларни бошланғич ҳажмининг 10 фоизигача кичрайтириб беради.
Opera Mini браузери Android, Apple ва Java базасида ишлайдиган уч мингдан ошиқ мобил қурилмаларга мос тушади. Яқинда Opera iPhone ва iPad учун бутунлай янгича интерфейсга эга бўлган Opera Mini 8 янгиланмасини тақдим этди.
Изоҳ (0)