Австралиялик Кейлин Менн ва Жейден Берроуз 2014 йил Malaysia Airlines самолётлари билан содир бўлган икки авиаҳалокатда оила аъзоларидан айрилди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Март ойида Кейлин Менн акаси ва келинойиси учган MH370 рейсининг Ҳинд океанида изсиз йўқолганидан хабар топган эди.
17 июль, жума куни Кейлиннинг ўгай қизи Мари Ризк ва унинг турмуш ўртоғи Алберт Европадаги бир ойлик саёҳатдан қайтаётганда, улар парвоз қилаётган MH17 Украина ҳудудига қулади.
Кейлиннинг акаси Грег Берроуз оиласи аъзоларининг қандай қилиб бир авиакомпаниянинг икки алоҳида ҳалокатига дучор бўлганини тушунишга уринаётганини айтди.
The Age нашрининг маълумотига кўра, «Боинг-777» бортида 28 нафар австралиялик бўлган.
Изоҳ (0)