Америка махсус хизматлари жосуслиги туфайли Германия Федератив Республикасида юзага келган шов-шувдан сўнг Берлин ва Вашингтон ўртасида ўзаро ишонч қайта тикланиши учун вақт керак бўлади. Бундай фикрни Германия канцлери Ангела Меркель матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади ИТАР-ТАСС.
«Музокаралар ва маълум битимларга эришиш орқали бу борада балки олдинга силжирмиз, — деди Меркель. — Бироқ АҚШга бўлган ишонч тезда қайта тикланишига ишонмайман».
Унинг айтишича, АҚШ ва Германия махсус хизматлар фаолияти ва фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлиги бўйича турлича нуқтаи назарга эга. Шундай бўлса-да, Меркель АҚШ Германиянинг энг муҳим шериклари қаторига киришини айтди ва бундай ҳамкорлик мамлакат учун зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)