Coca-Cola корпорацияси Россиянинг Омск вилоятидан бўлган якка тадбиркор Олег Siriкидзе ва унинг Спринг фирмасига судни бой берди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
Гап шундаки, 2013 йилда Coca-Cola Siriкидзенинг корхонаси устидан судга шикоят қилиб, у ишлаб чиқараётган «Сарский бочонок» квас ичимлиги идиши Coca-Cola идишининг шаклини такрорлаётганини айтган. Ҳар иккала ичимлик идишини солиштириб кўргач, Омск вилояти арбитраж суди даъвони қондиришдан бош тортган.
Яна бир неча марта судда ютқазгач, Coca-Cola назорат тартибида ишни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризани Россия Федерацияси Олий арбитраж судига юборади.
Олий арбитраж судининг фикрича, компания келтирган важлар назорат тартибида ишни қайта кўриб чиқишга асос бўла олмайди.
Изоҳ (0)