Хитойда қишлоғидан беш соат йўл босиб Ханчжоуга етиб келган 63 ёшли Дин Лян исмли аёлни ўз ўғли янги туғилган неварасининг ёнига киритмади. Ўғил невараси учун совға-саломлар кўтариб келган ўз онасининг ташқи кўринишидан уялишини айтиб, уни туғруқхонадан чиқариб юборган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Кўчада йиғлаб кетаётган аёлни учратиб, унинг ҳикоясидан таъсирланган маҳаллий фуқаро унга шаҳар телевидениесига интервью бериш таклифини билдиради. Эфир орқали аёл мактабни битириб, университетда ўқиган ўғли билан фахрланишини айтади.
Маълум бўлишича, йигит университетдан сўнг автодилерлик компанияси вакили сифатида яхши иш топиб, сўнг уйланади. Тўйига оддий қишлоқ кийимида келган онасидан шаҳарликлар олдида уялади. Тезда унинг телефон қўнғироқларига умуман жавоб бермай қўяди.
Дин Лян телекўрсатув орқали ҳозир бутунлай бошқача ҳаёт кечираётган ўғлини тушунишини айтиб, унинг бундай муносабатидан норози эмаслигини таъкидлади. «Ҳар қалай неварам туғилгани ҳақида менга хабар берди-ку», — деди у.
Изоҳ (0)