Қозоғистондан Амстердам орқали транзит билан учаётган олти кишидан иборат оила Малайзия авиакомпаниясининг «Боинг»и қулаб тушганида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Shell компаниясининг ходими Тамби Жи рафиқаси ва тўрт фарзанди билан иши компаниянинг Куала-Лумпурдаги бош офисига кўчирилгани сабабли Қозоғистондан Малайзияга қайтаётган бўлган.
Тамбининг рафиқаси Ариза ижтимоий тармоқлардан фаол равишда фойдаланган ва самолётга чиққунларича, йиғилган жомадонлари суратини Facebook ва Twitter’га жойлаган.
Ҳалокатга учраган самолёт бортида Тамбидан ташқари, Shell компаниясининг яна икки ходими бўлган. Компания вакили ўз ходимлари ҳалокатини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)