Ақлли соатда ёзиш керак деб ҳисоблайдиганлар учун клавиатура дастури ўйлаб топилди. Бу ҳақда Gizmodo хабар берди.
Дастур Minuum деб номланади ва унинг клавиатураси ақлли соатнинг пастки қисмида кўринади. Ҳар бир тугмачасида учта ҳарф мавжуд ҳамда улар одатий клавиатуранинг уч қаторидек кетма-кетликда жойлаштирилган.
Дастур ёзилаётган сўзларни тахмин қила олади ва у ҳозир бета версияда синовдан ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача ақлли соатлар учун қулай клавиатура дастури ҳали ишлаб чиқарилмаган.
Ақлли соат хабарларни кўрсатувчи (оутпут) қурилма, ундан хабарларни киритиш (инпут) қурилмаси сифатида фойдаланиш ахмоқлик, дейди хабар муаллифи.
Изоҳ (0)