Электр ёрдамида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla Motors компанияси янги ва кичикроқ автомобиль ишлаб чиқаради. Бу ҳақда The Verge хабар берди.
Янги автомобиль Model 3 деб номланади ва у Model S автомобилидан 20 фоизга кичик бўлади. Автомобиль тўлиқ қувватлангач 320 километрдан узоқ масофа боса олади. Model 3 автомобили 2016 йил тақдим этилади ва ўша йилнинг ўзидаёқ сотувга чиқади.
Бу автомобиль Tesla компаниясининг 4-автомобили ҳисобланади. Ҳозирча унинг қандай кўринишда бўлиши номаълум.
Изоҳ (0)