Google ақлли соатлар учун Google Cамера дастурини янгилади. Эндиликда ақлли соат ёрдамида смартфон ёки планшет камерасидан фойдаланиб суратга олиш мумкин. Бу ҳақда Mashable хабар берди.
Ақлли соат ёрдамида суратга олиш учун, унга дастурни ўрнатиш ва смартфон ёки планшетдаги Google Cамера дастурини очиш керак. Шундан сўнг ақлли соат мониторида суратга олиш тугмаси пайдо бўлади. Олинган сурат эса ақлли соат мониторида кўринади.
Бу дастур ёрдамида суратга олиш, айниқса селфи суратлар олиш анча қулай бўлади, дейилади хабарда. Хабар муаллифига бу дастур ёққан ва у Instagram ҳамда Vine каби тармоқлар ҳам ақлли соат билан боғлана олиш функциясини ишлаб чиқаришига умид билдирган.
Изоҳ (0)