Кўп сонли донецкликлар украин қўшини айирмачиларнинг қўрғонларига ҳужум уюштиришидан хавфсираб, шаҳарни тарк этмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Армия шаҳарни қуршаб олмоқда, бироқ ҳукумат, шу жумладан президент Порошенко Донецк ва Луганскда «кўча жанглари» ўтказилмаслигини, бу тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлишига олиб келишини айтмоқда.
Шундай бўлса-да, бундай ваъдаларга ишонмасдан 900 минг донецкликларнинг 70 мингдан ортиғи шаҳарни тарк этиб бўлган.
Изоҳ (0)