Исроил армиясининг Ғазо секторига қарата ҳужумлари натижасида қурбон бўлганлар сони 100 кишига етди. Бу ҳақда Фаластин шифокорлари маълумотига таяниб, Interfax хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг 22 нафари вояга етмаганлар бўлиб, улар орасида бир ёшли бола ҳам бор. Яна тахминан 670 киши ярадорлар сифатида қайд этилган.
8 июль, сешанба куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳарбийларга Ғазо секторида давомий ва кучли «Мудofаа чегараси» операциясини ўтказишни топширди. Бу у ердан туриб Исроил ҳудудига қилинган ракета ҳужумларига жавобан амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)