Тожикистонлик чегарачилар Қирғизистоннинг «Тамдик» чегара постини миномёт ва гранатомётлар билан ўққа тутди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева берган маълумотга асосланиб, «РИА Новости» хабар қилди.
10 июль, пайшанба куни Қирғизистон чегарачилари давлат чегарасидаги талаш ҳудудда водопровод қуришни тўхтатишни талаб қилгач, Тожикистон фуқаролари уларга тош ёғдира бошлаган. Натижада воқеа жойига етиб келган ҳар иккала давлат чегарачилари ўртасида отишма бошланган. Қирғиз ҳарбий хизматчилари ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилган бўлса, тожик ОАВлари бир қурбон ва яна бир неча ярадор ҳақида хабар берган.
Қуролли ҳодиса туфайли қирғиз-тожик давлат чегараси ҳудудидаги Қирғизистон давлат чегара хизмати бўлинмалари хизмат ўташнинг кучайтирилган режимига ўтказилган. Айни пайтда отишмалар тўхтаган. Воқеа жойидаги вазиятга ойдинлик киритиш учун ҳар иккала томон чегара вакиллари ташриф буюрган.
Изоҳ (0)