Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги раҳбари ўзгарди. Ушбу ўзгариш Gov.uz порталидаги Ўзбекистон ҳукуматининг шахсий таркиби саҳифасида тасдиқланган, дея хабар беради «Кун».
Шу кунгача Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига раислик қилиб келган Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири этиб тайинланган.
Азиз Абдуҳакимов 2012 йил ноябридан бери Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Бунгача эса 2010 йил мартидан Давлат мулкини бошқариш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган.
2010 йилдан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Актам Ҳайитов қайси ишга ўтказилгани, шунингдек, давлат қўмитасига энди ким раҳбарлик қилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)