Украина жануби-шарқида айирмачиларга қарши ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган бир пайтда мамлакат Хавфсизлик хизмати ва мудофаа вазирлиги Горловка шаҳри «халқ мери» Владимир Колоснюк ва Славянск яқинидаги айирмачиларнинг уч нафари қўлга олиниши муҳрланган видеоёзувни эълон қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши маълум қилишича, сўнгги сутка давомида аксилтеррорчилик операцияларида беш нафар Украина ҳарбийлари ҳалок бўлиб, яна 21 нафари яраланган.
Парламент спикери Александр Турчинов Олий Радада сўзлаган нутқида Украина шарқининг террорчилардан тўлиқ тозаланиб, босқинчилардан озод этилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)