АҚШнинг Калифорния штатида ноқонуний равишда қурол сақлагани учун қамалган ва «АҚШдаги энг келишган жиноятчи» номига сазовор бўлган маҳбус модел агентлиги билан шартнома тузди. Бу ҳақда Hollywood Reporter’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Жереми Микс Blaze Models билан 30 минг долларлик шартнома имзолади. Унга Versace ва Armani мода уйларидан ҳам таклифлар тушган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Калифорния штати, Стоктон шаҳри полиция маҳкамасининг Facebook’даги саҳифасига 18 июнь, чоршанба куни қўйилган Жереми Микснинг расми ҳозиргача 100 мингдан ортиқ «Like» ва кўплаб изоҳларга сабаб бўлди. Facebook фойдаланувчилари қўлга олинган Жеремининг ҳаддан зиёд келишган эканлигини таъкидлаган ҳолда унинг чиройи хазон бўлаётганлигини билдиришган.
Изоҳ (0)