Қозоғистон Парламенти Сенати «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти ҳақидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Битим 2000 йил 13 декабрда Тошкентда имзоланган.
Чегара вакиллари —чегара хизмати ҳарбий хизматчилари ичидан давлат чегарасининг белгиланган режимини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун тайинланган мансабдор шахс.
Битим давлат чегараси режимини таъминлаш, чегара вакиллари фаолиятининг юридик асослари ва шартларини яратиш ҳамда қўшни давлатлар чегара идоралари билан дўстона алоқалар ўрнатишга йўналтирилган.
Изоҳ (0)