Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ЖЧ — 2014’нинг Францияга қарши бўладиган чорак финал баҳси олдидан Германия терма жамоасининг етти нафар футболчиси гриппга чалинди. Буни терма жамоа бош мураббийи Ёахим Лёв ҳам тасдиқлади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар беради.

Фото: tumblr.com

Фото: tumblr.com

«Етти нафар футболчи грипп симтоми билан оғриб қолди. Меҳмонхоналарда кучли кондиционерлар ишламоқда. Ундан ташқари футболчилар кўп учишяпти, ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришига дучор бўлишяпти. Вазиятни фожиага айлантирмоқчи эмасман. Улар ўйингача соғайиб кетишади деб умид қиламан», - деди Ёахим Лёв

Айнан қайси футболчилар касал бўлиб қолгани ҳақида маълумот берилмаган.

Франция ва Германия терма жамоаси ўртасидаги ўйин 4 июль куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)